АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг россиялик ҳамкасби Владимир Путин учун ашаддий душманга айланиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
Трамп Путин ва Россия билан алоқаларнинг яхшиланиши «ёмон бўлмаслиги»ни айтиб ўтган, «бироқ бу пункт ишламаса, у Россия президентининг ашаддий душманига айланиши мумкин».
АҚШ президентининг қайд этишича, унинг ҳозирги Путинга нисбатан сиёсати ҳар қачонгидан ҳам қатъий ҳисобланади. Бунинг исботи сифатида Трамп Оқ Уйнинг Россияга қарши санкциялар жорий этгани ва 60 нафар дипломатнинг мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилишини айтиб ўтган.
Икки давлат президентларининг учрашуви 16 июль куни Хельсинкида бўлиб ўтган эди. Улар Украина, Сурия, КХДРга оид масалаларни муҳокама қилган.
Кузда бўладиган кейинги учрашув Вашингтонда ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)