Россия президенти Владимир Путин 16 июль куни Хельсинкида АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувда Украина шарқидаги низоларни ҳал қилиш учун Донбассда референдум ўтказишни таклиф қилган. Бу ҳақда Путин россиялик дипломатларга саммитдан уч кун кейин гапириб берган, деб ёзади Bloomberg учрашувда бўлган манбаларига таяниб.
Путин Донбасснинг статуси ҳақидаги референдумни халқаро кузатувчилар раҳбарлигида ўтказишни таклиф этган. Кейинроқ Трамп саммитда эришилган «катта муваффақият» ҳақида ёзган.
Референдум ҳақидаги таклиф Путин ва Трампнинг қўшма матбуот анжуманида тилга олинмади, чунки АҚШ президенти Москванинг таклифи ҳақида ўйлаб кўришни ва бу ҳақда ҳозирча оммага ошкор қилмасликни сўраган. АҚШ маъмурияти бу ахборотга тезкорлик билан изоҳ бера олмади. Россия президенти матбуот котиби эса масалани изоҳлаб ўтирмади, шунчаки Трамп билан учрашувда «баъзи янги ғоялар муҳокама қилингани» ва улар ҳали «кўриб чиқилиши»ни таъкидлади.
Изоҳ (0)