Венецияда чўнтаккесарнинг қурбонига айланган америкалик сайёҳ жиноятчига хат билан мурожаат қилди, унда саратондан ўлаётгани, рафиқаси билан Италияга сафар эса — унинг ҳаётидаги сўнгги саёҳат эканлигини ёзди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Майкл Вили исмли эркакнинг ҳамёнини Венециядаги вапоретто (дарё трамвайи)лардан бирида ўғирлаб кетишган. Сайёҳ полицияга мурожаат қилган, у ерда жиноятчига хат ёзиб, уни тарқатишни сўраган.
«Бу хатни эҳтимол ўқимаслигингни ҳам, сенга ҳаммаси барибир бўлишини ҳам биламан. Биз сизларнинг ажойиб шаҳрингизга 14 июль куни етиб келдик. Мен сенинг навбатдаги қурбонинг бўлдим. Бу менинг рафиқам билан сўнгги саёҳатим. Мен саратон туфайли ўлим тўшагидаман. Сен мени пулсиз ва кредит карталаримсиз қолдирдинг. Бу менга қандай таъсир ўтказганини бир сония тасаввур қилиб кўр. Мен кечириш учун дуо ўқидим. Сени дуо қиламан. Бегуноҳ одамлар азоб чекадиган гуноҳингдан қутул. Мен сени кечираман», — дейилади La Nuova Venezia нашри эълон қилган хатда.
Изоҳ (0)