АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Россия етакчиси Владимир Путинни 2018 йил кузида Вашингтонга келишга таклиф қилди. Бу ҳақда Оқ Уй вакили Сара Сандерс ўз Twitter’ида маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».
Унинг сўзларига кўра, Болтон таклифни Россия томонига етказган.
«Президент Трамп Жон Болтондан президент Путинни шу йил кузида Вашингтонга келишга таклиф этишни сўради. Томонлар бу масалани муҳокама қилмоқда», — деб ёзди у.
In Helsinki, @POTUS agreed to ongoing working level dialogue between the two security council staffs. President Trump asked @Ambjohnbolton to invite President Putin to Washington in the fall and those discussions are already underway.
— Kayleigh McEnany 45 Archived (@PressSec45) July 19, 2018
Изоҳ (0)