Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Душанбедаги Миллий тиббиёт маркази шифокорлари 9 ойлик гўдак танасида 10та игна борлигини аниқлади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay

Ўтказилган рентген натижасида боланинг бош, бурун, оёқ, бўйин ва кўкрак қафас қисмларида игналар борлиги аниқланди. Дастлабки операция давомида 6 та игна чиқариб олинди.

Игналар қандай қилиб боланинг танасига тушиб қолгани ҳозирча номаълум. Операцияга қадар бола ўзини тинч тутган, уни бирор нарса безовта қилаётгани сезилмаган.

Боланинг онаси 28 июнь куни гўдак милкида игналарнинг бирини пайқаб қолган ва уни чиқариб олган. Шундан сўнг улар касалхонага мурожаат қилган.

Унинг отаси Россияда меҳнат муҳожири, онаси уй бекаси ва болаларини бир ўзи тарбиялайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ фарғоналик 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 та игна топилгани маълум қилинганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)