Канадада ўта иссиқ ҳаво туфайли 19 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Мамлакат жанубидаги Квебек провинциясида ўтган дам олиш кунларидан буён кучли жазирама қайд этилди. Қурбонларнинг 12 нафари провинциянинг энг йирик шаҳри — Монреалда яшаган.
Монреаль соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Милен Дрюоннинг айтишича, айни пайтда сурункали хасталиги бўлган, руҳий касал, шунингдек, ёлғиз кишилар ва кондиционерсиз хоналарда кўп вақтини ўтказадиган фуқаролар хавф остидадир.
Сўнгги марта Монреалда иссиқ ҳаво узоқ вақт ҳукмронлик қилган пайт 2010 йил ёзида бўлган, ўшанда шаҳарда 106 киши вафот этган.
Изоҳ (0)