Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хориждаги жисмоний шахслардан 949,4 миллион доллар пул ўтказмалари келиб тушган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Резидентлар томонидан олиб кирилган нақд хорижий валютани ҳисобга олганда умумий суммадан 481,3 миллион доллар ёки 50 фоизи трансферларга киритилди.
Трансчегара пул ўтказмаларининг асосий улуши Россия (77,2 фоиз), Туркия (5,1 фоиз), Қозоғистон (4,2 фоиз), АҚШ (3,8 фоиз) ва Корея Республикасига (2,3 фоиз) тўғри келди.
Марказий банк мамлакат резидентларининг чет элдаги даромадларини 1,5 миллиард долларга баҳолади.
Изоҳ (0)