Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Молиявий институтларга келажакда уюштириладиган киберҳужумлар оқибатидаги зарар йилига 100 — 350 миллиард долларга етиши мумкин. Бу банклар даромадига жиддий зарар келтириб, ҳатто молиявий барқарорликка ҳам таҳдид солиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси огоҳлантирди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Жамғарма директори Кристин Лагард ташкилот томонидан ўтказилган тадқиқотни тақдим этган. Унда 50 та мамлакатда амалга оширилган киберҳужумлар оқибатида яқин вақт ичида кўрилган зарарлар таҳлил қилинган. Жамғарма раҳбарининг аниқлик киритишича, молиявий тизимга кенг миқёсли муваффақиятли ҳужумлар бўлмагани учун ҳар қандай прогноз қилиш мураккаб ҳисобланади.

Лагарднинг сўзларига кўра, киберҳужумлар оқибатида ўртача йиллик потенциал йўқотиш банкларнинг глобал миқёсдаги даромадининг тўққиз фоизига яқин, яъни тахминан 100 миллиард доллар бўлиши мумкин. Ҳужумлар частотаси олдингига қараганда икки марта юқори бўлса, зарар 2,5—3,5 марта кўп, яъни 270 — 350 миллиард долларга етиши мумкин.

Жамғарма томонидан моделлаштирилган ҳолатларнинг беш фоизида банклар ҳужум оқибатида соф даромадининг деярли ярмини йўқотиши мумкинлиги маълум бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар