Сахалин (Россия) шимоли-шарқидаги Пильтун кўрфазида катта кўламли экологик ҳалокат юз берди: соҳил бўйидаги 30 километрли майдон ўлик ҳолдаги Тинч океани сельд балиқлари билан қопланди, деб ёзади National Geographic.
Ҳудуд текширувдан ўтказилганида баъзи жойларда тўпланган балиқ жасадлари қатлами қалинлиги 30 сантиметрга етган, баъзи нуқталарда эса ҳар юз метрга 175 тадан 2000 тагача балиқ тўғри келган.
Ўлик балиқлардан намуналар яқин орада таҳлил учун лабораторияларга жўнатилади. Экологлар битта турга тегишли балиқларнинг бундай катта сонда ҳалок бўлишини аномал ҳодиса деб баҳоламоқда.
https://youtu.be/_UzkzGSrYWM
https://youtu.be/9olCbXDXx64
https://youtu.be/49x7Ofpushk
Изоҳ (0)