Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлараро статистика қўмитаси мутахассислари Тожикистон ва Арманистонни МДҲдаги энг қашшоқ мамлакатлар эканлигини аниқлади, деб хабар беради «Kommersant.uz».
Маълумотлар 2016 йил якунларига кўра келтирилади. Тожикистондаги қашшоқлик даражаси 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 1,3 фоизга камайган бўлса-да, ушбу мамлакат МДҲ давлатлари орасида энг ёмон кўрсаткичга эга. Қашшоқлик даражаси бўйича иккинчи ўринни 29,4 фоиз билан Арманистон эгаллади.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистонда 2,6 фоиз, Қирғизистонда 25,4 фоиз қашшоқлик даражаси қайд этилган.
Қўмита мутахассислари Ўзбекистон ва Туркманистон бўйича маълумотларни келтирмаган.
Изоҳ (0)