Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер журналистларнинг Европа Иттифоқидаги инқироз ҳақида берилган саволига ҳазил билан жавоб берди. Журналистлар миграция муаммоси бўйича шошилинч ишчи учрашувнинг чақирилиши Европа Иттифоқи учун инқироздан дараклиги ҳақида савол берган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ Юнкер миграцион инқироз муҳокамаси бўйича ноформал учрашув 24 июнда Брюсселда бўлиб ўтишини маълум қилган.
Франция бош вазири Эдуард Филип билан бўлиб ўтган музокаралардан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Еврокомиссия раҳбаридан у Европа Иттифоқи учун «бир дақиқа кам ярим тун» келаганини ҳис қилаётгани ёки йўқлиги сўралган.
«Аммо бундан кечроқ эмас», — деб жавоб берган Юнкер, бу эса журналистлар кулгусига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)