Индонезиянинг Суматра оролида Тоба кўлида паромнинг ҳалокати оқибатида 190 дан ортиқ киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ ҳалокат оқибатида 166 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар қилинган.
Хабар берилишича, оилалар аризаларига асосан бедарак йўқолганлар сони 192 кишига етган. Ҳалокатга учраган паромнинг бортида бўлган йўловчиларнинг умумий сони ҳали ҳам номаълум. Кўпчилик паромга чиптасиз чиққан. Хабарларга кўра, паром 43 нафар йўловчига мўлжалланган бўлган.
Паром ҳалокати 18 июнь куни Тоба кўлида юз берган. Айни пайтда ҳалокат сабаблари аниқлангани йўқ.
Изоҳ (0)