19 июнь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар билан Автомобиль спорти марказига ташриф буюриб, у ерда «ўз чизмалари асосида юқори тезликли йўлтанламасни йиғди ва унинг имкониятларини синаб кўрди», деб хабар беради «Хроники Туркменистана».
Туркманистон раҳбари янги келиб тушган спорт автомобилларини қандай безаш, шунингдек, уларнинг техник салоҳиятини ошириш учун қайта жиҳозлаш бўйича бир нечта чизмалар чизди.
Масалан, пойга чоғида чидамлиликни ошириш учун болтли каркасни кучайтириш мумкинлигини айтиб, президент баъзи қисмларни қайтадан йиғди, шунингдек, бутун конструкцияга қўшимча мустаҳкамлик бериш учун алоҳида деталларни алмаштирди.
Сўнг Бердимуҳамедов ўғли билан бирга ўз чизмалари асосида йиғилган автомобилни миниб синаб кўрди.
Изоҳ (0)