КХДР раҳбари Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан саммит чоғида Шимолий Корея ҳукумати Пхенан-Пукто провинциясидаги Сохэ (Тончхан-ни) номи билан машҳур объектни йўқ қилиш мажбуриятини олган, деб ёзади «Газета.ru».
Ушбу полигонда Шимолий Корея ҳарбийлари «Хвасон-15» қитъалараро ракетасини синаган, у КХДР расмий шахслари даъво қилишича, ўта катта ядро жанговар каллагини ташиши мумкин.
CBS News манбаларига кўра, Шимолий Корея томони айнан шу объектни йўқ қилиш мажбуриятини олган, бундай келишувга 12 июнь куни Сингапурдаги Вашингтон ва Пхеньян саммитида эришилган.
Изоҳ (0)