Парагвайда 20 ёшли йигитнинг дафн маросимини ўтказишаётган вақтда у соғ-омон ҳолда уйига кириб келди, дея хабар бермоқда Forum Daily.
Йигитнинг оиласи аъзолари унинг куйган жасадини таниб, уни ҳатто дафн ҳам қилган. Аммо эркак тирик бўлиб чиқди, шунчаки, у қаердалиги ҳақида ҳеч кимни огоҳлантирмасдан, бир ҳафта дом-дараксиз кетган.
Йигит ўлган деб ҳисоблангани учун айбдор эмас, дейилади хабарда. Гап шундаки, у истиқомат қиладиган Амамбай департаментида доимий равишда бир-бирига рақобатчи бўлган наркосавдогарлар ўртасида тўқнашувлар юз беради. Шунингдек, бу ҳудудларда одам савдогарлари ҳам фаолият юритади.
Йигитнинг ота-онаси дафн қилган одамнинг шахси аниқлангани йўқ.
Изоҳ (0)