2003—2013 йилларда амал қилган қотилларнинг энг йирик уюшган жиноий гуруҳи етакчиси — Жако лақабли Аслан Гагиев Россияга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда 20 июнь, чоршанба куни «112» Telegram канали маълум қилди.
«Аслида бу ашаддий каллакесарлардан иборат хусусий армия бўлган. Жако жиноий тўдаси иштирокчиларининг ҳисобида 60 дан ортиқ қотиллик қайд этилган. Бир неча соатдан сўнг Венадан парвоз қилган, 1-рақамли киллерни олиб келаётган борт Москвага қўнади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 27 ноябрида адвокатлар Гагиевни самолёт трапидан тушириб қолишга эришган эди. Самолёт жиноятчини Россияга етказиши керак эди. Ҳимоя Гагиев аэрофобия — парвозлардан қўрқиш касаллигининг оғир формасига чалиниб қолганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этган эди.
Россияда унга умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид қилмоқда. Грузия фуқароси Гагиев Россияни 2013 йилда тарк этган ва 2015 йилнинг 17 январида Австрияда қўлга олинган эди. Кейинроқ у гаров эвазига қўйиб юборилган ва шундан сўнг Болгарияга қочишга уринган, бироқ қўлга олинган.
Изоҳ (0)