Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Дунёдаги доллар миллионерлари бойлигининг умумий миқдори 2017 йилда 10,6 фоизга ошди ва биринчи марта 70 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Йиллик World Wealth Report ҳисоботига кўра, бой кишиларнинг (high-net-worth individual, HNWI) сони ўтган йилда 1,6 миллион кишига етган. Янги миллионерларнинг тўртдан уч қисми Шимолий Америка ва Осиё-Тинч океани ҳудудига тўғри келган.

Ўтган йилда миллионерларнинг бойлиги бутун дунё бўйича кўпайган. Энг юқори ўсиш Осиё-Тинч океани минтақасига тўғри келган бўлиб, 14,8 фоизни ташкил қилган, иккинчи ўриндан 10.3 фоиз билан Шимолий Америка жой олган. Осиёлик бойларнинг умумий бойлиги миқдори 21,59 триллион долларга баҳоланган, Шимолий америкалик бойлар эса 19,79 триллион долларга эгалик қилса, европалик миллионерлар ҳиссасига 15,85 триллион доллар тўғри келади.

Дунё бойлари бойлигининг қарийб учдан бир қисми, яъни 30,9 фоизи акцияларда сақланади, пул воситалари ва эквивалентлари 27,2 фоизни ташкил қилса, кўчмас мулк ҳиссасига 16,8 фоиз тўғри келади.

2025 йилга бориб, дунё миллионерларининг бойлиги 100 триллион долларга етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бу 2006 йилдаги кўрсаткичдан икки баравар кўп кўрсаткич бўлади.

World Wealth Report 71 та мамлакатнинг маълумотларидан фойдаланади. Бу мамлакатлар ҳиссасига дунё ялпи миллий даромадининг 98 фоизи ва жаҳон фонд бозори капитализациясининг 99 фоизи тўғри келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар