7 июнь куни тахминан соат 19:00 да Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида ёнилғи ташувчи машина ёниб кетди. Бу ҳақда «Xabar.uz» нашри маълум қилди.
Айтилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бўлимига 19:12 да хабар келган. Орадан етти дақиқа ўтиб, 19:19 да ҳодиса жойига икки ўт ўчириш машинаси етиб келган.
Жабрланувчилар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)