Россиянинг «Никол-Пак» масъулияти чекланган жамияти Angren Pack компанияси акцияларининг 53 фоизини сотиб олди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Харид 5 июнь куни амалга оширилди, унинг суммаси маълум қилинмади.
Angren Pack Ўзбекистон қоғоз саноатининг етакчи корхоналаридан бири. Компаниянинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 минг тонна қоғоз ва 120 миллион квадрат метр гофрокартондан иборат.
Корхона хорижий инвестицияли акциядорлик жамияти бўлиб, 2011 йилда назорат пакети Чехиянинг Paper Милл Ҳолдинг компанияси томонидан сотиб олинганди.
«Никол-Пак» айнан унга тегишли 215 600 акцияни харид қилган кўринади.
Изоҳ (0)