Швеция суди 2017 йилнинг апрелида Стокгольмда теракт содир этган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқиловни умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди, деб хабар беради Meduza.
У террорчиликда, беш кишини ўлдиришда ва 119 эпизодда қотиллик содир этиш борасида айбдор деб топилди.
The Local нашрининг ёзишича, Швецияда бир умрга озодликдан маҳрум қилиш жазоси камида 16 йил бўлиб, ушбу муддат тугаганидан сўнг, маҳкум суддан жазони ўзгартириш ёки қамоқ муддатини камайтиришни сўраши мумкин. Жазо муддати тугагач, Оқилов мамлакатдан чиқариб юборилади.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари Оқиловни 2017 йил 7 апрелда, олиб қочилган юк автомобилида пиёдаларга бостириб борганидан бир неча соат ўтиб қўлга олганди. Мазкур ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланганди.
Изоҳ (0)