4 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи А.У.нинг уйидан бошида жароҳатлари билан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида жасад Р.У. исмли аёл эканлиги маълум бўлди.
Ушбу жиноятни уй эгаси А.У. содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)