Тошкентнинг Миробод туманидаги Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари оилалари ўртасида Ломoносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали биносида биринчи марта «Нуманали ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳри ҳарбий-маъмурий сектори билан ҳамкорликда ташкил этилган танловда Миробод туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вакиллари иштирок этди. Ҳарбийлар оиласи «таништирув», «ошхона қироли», «заковат», «саҳна кўриниши» ва «эркин мавзу»даги бешта шарт бўйича ўз маҳоратларини намойиш этди.
Мазкур танловда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси сержант Шухрат Давлатовнинг оиласи ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин сержант Музаффар Мадалиев (Мудофаа вазирлиги) оиласига, учинчи ўрин эса сержант Женис Тулепбергенов (Ички ишлар вазирлиги) оиласига насиб этди.
Ғолиблар ва иштирокчи жамоалар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)