31 май куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Пхеньянда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига асосланиб, TJournal хабар берди.
Лавров шу куннинг ўзидаёқ Шимолий Кореяга уюштирган расмий ташрифини якунлаган. У КХДРдаги ҳамкасблари билан Корея яриморолидаги вазиятни муҳокама қилгани айтилмоқда.
Лавров КХДРга 2009 йилдан буён биринчи бор ташриф буюрди. Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо мазкур учрашув вақтида россиялик ҳамкасбини янги ҳукуматнинг шакллангани билан табриклади ва футбол бўйича Жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказиб олишларини тилади.
Изоҳ (0)