Пермь ўлкасида икки нафар қамоққа олинган шахс террорчилар сафига одам ёллашда айбланмоқда. Бу ҳақда Россия ФХХ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
Қайд этилишича, террорчиликда айбланиб 15 йилга қамалган Доғистон фуқароси ва наркотик моддалар сақлашда айбланган Ўзбекистон фуқароси қамоқхона ичида экстремистик гуруҳ ташкил қилган.
«Улар қамалганлар орасидан Россияда та’қиқланган ‘Ал-Қоида’ ва ИШИД террорчи ташкилотлари сафига одам ёллашга, радикал ислом оқимини қўллаб-қувватлашга уринган, ноқонуний қуролланган гуруҳларга қўшилишга ундаган», — дейилади ФХХ хабарида.
Жиноятчиларга нисбатан Россия ЖК 205.2 бандининг 1-бўлимига мувофиқ («Оммавий шаклда террорчиликка ундаш, оммавий равишда террорчиликни оқлаш») жиноий иш қўзғатилган. Айни дамда терговчилар далиллар излаш ва жиноятчиларнинг бошқа ноқонуний ишларини аниқлаш билан шуғулланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)