Украина президенти Пётр Порошенко Украина хавфсизлик хизмати томонидан ўлими уюштирилган россиялик журналист Аркадий Бабченкони кеча-кундуз қўриқлашни буюрди, деб ёзади Meduza.
Шунингдек, Бабченконинг оиласи ҳам қўриқланиши керак, дейилади Порошенконинг Facebook’даги постида.
Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Украинада россиялик журналист Аркадий Бабченко ўз хонадонида отиб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ бу Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган операция эканлиги аён бўлди.
Изоҳ (0)