Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Сингапурда АҚШ—КХДР саммити ўтказилаётган вақтда у ерга ташриф буюриши ва Корея урушининг расман якунлангани ҳақидаги келишувни имзолаши мумкин, деб ёзади «Коммерсантъ» Жанубий Корея етакчиси маъмуриятининг расмий вакилига таяниб.
«Тегишли таклифнома келиб тушгач, биз сафарга тайёргарликни бошлаймиз, аммо ҳозирча таклиф бўлиш-бўлмаслигини аниқ билмаймиз», — деди у. Вакил таъкидлашича, айни пайтда маъмурият эҳтимолий уч томонлама саммитга тайёргарлик кўрмаяпти.
Аввалроқ «Рёнхап» агентлиги Жанубий Корея ҳукуматидаги юқори мансабли манбасига таяниб, Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан суҳбатдан кейин, АҚШ, КХДР ва Жанубий Корея ўртасида юқори даражада уч томонлама учрашув ўтказилишига умид билдиргани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)