АҚШ ҳарбийлари Жанубий Хитой денгизидаги вазият туфайли Хитой ҳукумати билан кескин муносабатлар фонида Тинч океани қўмондонлиги номини Ҳинд-Тинч океанига ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Ҳинд ва Тинч океанининг тобора ўсиб бораётган ўзаро боғлиқлигини тан олган ҳолда биз Тинч океани қўмондонлиги номини Ҳинд-Тинч океани қўмондонлигига ўзгартиришга қарор қилдик», — дейди АҚШ мудофаа вазири Жеймс Меттис.
Унинг таъкидлашича, мазкур қўмондонлик «Голливуддан то Болливудга қадар, қутб айиқларидан пингвинларга қадар» бўлган ҳудудни назорат қилувчи АҚШнинг асосий ҳарбий кучларидан саналади.
Мазкур ҳодиса АҚШ ва Хитойнинг навбатдаги кескин муносабатлари фонида содир бўлди. 27 май куни АҚШ ҳарбитй-денгиз кучлари Жанубий Хитой денгизида жойлашган оролларда операция ўтказган. Бунга жавобан Пекин Вашинтонни Хитой хавфсизлигига таҳдид қилишни тўхтатишга чақирган.
Изоҳ (0)