Украина президенти Пётр Порошенко 30 май куни мамлакат махсус хизматларнинг операцияси доирасида ўлими уюштирилган журналист Аркадий Бабченко билан учрашди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизматига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Порошенконинг таъкидлашича, мазкур махсус операция борасида президент маъмуриятидагилардан бошқа ҳеч кимнинг хабари бўлмаган.
«Ушбу ҳолатга бефарқ бўлмаган ва мамлакатни сақлаб қолиш учун курашишга тайёр бўлган барча украиналикларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Ахир Россия ҳудудидан журналистга нисбатан уюштирилган ҳужум — бу Украинадаги вазиятни изидан чиқаришга, ҳукуматнинг кучсиз эканлигини исботлашга ва шубҳасиз, Россия ўзи жуда ҳам қўрқадиган кишисини ўлдиришга қаратилган», — дейди Порошенко.
Шунингдек, президент бу каби сценарийларнинг Украинада амалга ошишга йўл қўймаётган Бабченко ва мамлакат ҳуқуқ-тартибор органларига миннатдорчилик изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 май куни Украинада россиялик журналист Аркадий Бабченко ўз хонадонида отиб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ бу Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган операция эканлиги аён бўлди.
Изоҳ (0)