Германия полицияси Кёльндан мамлакат шимолига йўл олган поездда пичоқ билан икки кишини яралаган эркакни отиб ташлади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Ҳужумга дуч келган йўловчилардан бирининг ҳолати оғир эканлиги билдирилмоқда.
Ҳодиса ҳақида поезд Фленсбург шаҳри вокзалига етиб қелганида маълум қилинди. Вокзал полиция томонидан ўраб олинган, текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)