Журналистлар халқаро федерацияси (IFJ) Украинада журналист Аркадий Бабченко қотиллигининг саҳналаштирилишини қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бабченко ҳаёт ва ўз касби билан шуғулланишни давом эттириши мумкин, бу ажойиб янгилик. Бироқ унинг ўлдирилганлиги ҳақида ёлғон кўрсатмаларни тарқатган Украина расмийлари ахборот ишончлилигига жиддий путур етказди ва уларнинг коммуникацияси тарғибот операцияси сифатида қабул қилиниши мумкин», — деди IFJ президенти Филипп Лерут.
Ташкилот бош котиби Энтони Белланжер журналистларга ёлғон гапириш ва бу «қотиллик»дан таъсирланган миллионлаб фуқароларни алдашга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)