Исландияда 2017 йилда туғилиш даражаси тарихий минимумгача тушиб кетди, деб хабар беради «ТАСС».
Орол давлатнинг миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатда 4071 нафар бола туғилган.
Шу тарзда туғилишнинг суммар коэффициенти 2016 йилги 1,75 кўрсаткич билан солиштирилганда 1,71 кўрсаткичга етди.
Шунга қарамай, Скандинавия мамлакати аҳолиси ўсишда давом этмоқда — 2018 йилда аҳоли сони 350 минг кишини ташкил этган.
Оролда туғилиш даражаси аввалгидек ўлим даражасидан 30—40 фоизга кўп.
Аҳоли сонининг ошишига шунингдек, муҳожирларнинг кўчиб келиши ҳам таъсир қилмоқда. 2017 йилда уларнинг сони аҳоли умумий сонининг 11 фоизини ташкил этган.
Изоҳ (0)