Хорватия полицияси 29 нафар афғон ва ироқ муҳожирини олиб кетаётган фургонни ўққа тутди. Улар ўтказиш пости орқали ўтиб кетишга уринган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Тўққиз киши жароҳат олган, икки киши оғир аҳволда, бироқ барқарор ҳолатда, бошқалар эса енгил жароҳат олган.
Таъкидланишича, ҳодиса пайшанба, 31 майга ўтар кечаси мамлакат жануби-шарқидаги Задар шаҳрида юз берган.
Полиция мамлакатга ноқонуний кирган фургонни тўхтатиш учун пост ўрнатган. Босниялик деб тахмин қилинган ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган.
Ҳайдовчи бир нечта огоҳлантиришдан кейин тўхтамаган. У постдан ўтиб, полиция томонга ҳаракатланган. Полиция ўт очишга мажбур бўлган, чунки уларнинг ҳаёти хавф осиида қолган.
Изоҳ (0)