28 май, душанба куни Венесуэланинг Мерида штатида автобуснинг жарга қулаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳат олди. Бу ҳақда El Nacional’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ағдарилиб кетганидан кейин жарга қулаган. Ҳалокат вақтида автобусда жами 40 киши бўлган. Жароҳат олганлар касалхоналарга ётқизилган. Улардан айримларининг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда. Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Аввалроқ, Угандада автобус, трактор ва цистерна тўқнашуви оқибатида 40 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)