АҚШнинг WYFF News 4 телеканали телерепортёри ва фотожурналисти мамлакатга ёғилган «Альберто» тропик довули туфайли ҳалок бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳодиса журналистлар табиий офат ҳақида тўғридан-тўғри репортаж олиб бораётган Жанубий Каролина штатида юз берди. Икки киши ўтирган йўлтанламасга дарахт қулаб тушди.
«Альберто» довули Флорида қирғоқларига 28 май куни етиб келди. Шамолнинг тезлиги сониясига 20 метрдан ошди.
Изоҳ (0)