Германиянинг Залсгиттер шаҳрида бир эркак кўчада икки нафар аёлни отиб ташлади. Бу ҳақда RegionalSalzgitter’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Маълумотларга кўра, 30 ёшли аёл олинган тан жароҳати оқибатида вафот этган, иккинчи 32 ёшли аёл эса шифохонага ётқизилган. Ҳужум уюштирган эркак воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлган, ҳозирда полиция уни қидириш билан шуғулланмоқда.
Дастлабки тахминларга кўра, ҳужумни 38 ёшли эркак амалга оширган. Полициянинг унинг шахсини аниқлаган, бироқ ҳозирча жиноятчининг исмини айтишдан бош тортди.
Шунингдек, маълум қилинишича, ҳужум уюштирган шахс ва аёллардан бири ўзаро яқин муносабатда бўлган ҳамда тўрт нафар болани биргаликда тарбиялаб келган.
Изоҳ (0)