Нукусда «Китоб мутолааси маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида китоб байрами ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир доирасида китоблар кўргазмаси ва китоб савдо-ярмаркаси ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси, «Билим», «Қорақалпоғистон» нашриётлари томонидан тақдим этилган янги китоблар тақдимоти йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Китоб байрамида фаол иштирок этган нашриётлар, намунавий китоб дўконлари, китоб кўргазмаларини ташкил этган муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги танлов ғолиблари тақдирланди.
Изоҳ (0)