Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида ташкил этилган республика «Китоб байрами» барчага манзур бўлмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Байрамона тадбирда янги китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди. Улар Чўлпон номидаги нашриёт- матбаа ижодий уйи томонидан тақдим этилган Наби Жалолиддинннинг «Тегирмон» ва Абдумажид Азимнинг «Қадр кечаси» китоблари бўлди.
Шунингдек, «Янги аср авлоди» нашриёт-матбаа маркази томонидан чоп этилган Иқбол Мирзонинг «Зарб» ва Улуғбек Ҳамдамнинг «Эски дунё ва янги мен» китобларининг ҳам тақдимотлари ўтказилди. Мазкур асарлар китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинди.
Тақдимотда сўз олган китоб муаллифлари ижод намунасининг яратилиш жараёни, сюжети, асосий ғояси ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Дастур сўнггида муаллифлар китобхонлар билан қизғин суҳбат қурди.
Изоҳ (0)