Янгиқўрғон туманидаги «Ровут» маҳалласи гузарида жойлашган «Мубина» қаҳвахонаси қошида «Маҳмуджон ҳожи» номли халқ кутубхонаси очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Кутубхона учун тадбиркор Маъруфжон Иномов томонидан 1000 дона китоб харид қилинди. Улар орасида диний-маърифий, бадиий, ижтимоий-сиёсий ва болалар учун мўлжалланган адабиётлар бор. Аксарияти баланд нархдаги китоблар.
«Картотека юритишни бошладик — паспорт нусхаси ва сурат олиб келиб, кутубхонамизга аъзо бўлиш мумкин. Бир ойгача муддатга 2 донадан китоб берилади. Айтганча, шу ерда китоб мутолаа қилган мижозлар учун музқаймоқ бепул», — дейди тадбиркорнинг ўғли Муродилла Иномов.
Изоҳ (0)