Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Шоҳиста Ўлжаеванинг «Амир Темур дипломатияси» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Амир Темур дипломатияси» китоби Ш. Ўлжаеванинг докторлик диссертацияси ва хорижда қилган маърузалари асосида тайёрланган бўлиб, буюк давлат арбобининг ташқи сиёсати ва дипломатиясининг маъно-мазмуни, мақсад ва вазифаларини ўрганишга бағишланган.
Монографияда Соҳибқироннинг Шарқ ва Ғарб давлатлари билан олиб борган дипломатик алоқалари ва ташқи сиёсати, Амир Темур дипломатиясининг услублари ва бошқа жиҳатлари таҳлил қилиб берилган.
Илмий-оммабоп усулда ёзилган мазкур китоб буюк саркарданинг давлатчилик сиёсатини англаб етиш ва ўша даврдаги халқаро вазиятга тўғри баҳо беришда муҳим рол ўйнайди. Китобда Амир Темурнинг Осиё ва Европа давлатлари раҳбарлари билан олиб борган ўзаро ёзишмалари ҳам алоҳида таҳлил қилинган.
Изоҳ (0)