Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Пхеньян АҚШ вице-президенти Майкл Пенснинг КХДР ядро қуролидан воз кечмаса, унинг бошига Ливиянинг қисмати тушиши ҳақидаги гапларини кескин танқид остига олди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: The Hill

Фото: The Hill

«АҚШ вице-президенти Майкл Пенс КХДРнинг бошига Ливиянинг куни тушиши мумкинлиги, Вашингтон ечимнинг ҳарбий вариантларини кўриб чиқаётганлиги, унга тўлиқ, назорат остидаги ва ортга қайтариб бўлмайдиган ядросизланиш кераклиги ҳақида ҳаддан ошиқ ва қўпол баёнот берди», — дейилади КХДР ташқи ишлар вазири Чхве Сон Хининг баёнотида.

«АҚШ билан муносабатларга алоқадор одам сифатида, мен Америка вице-президенти томонидан нодонларча айтилган бундай аҳмоқона сўзлар юзасидан ҳайратимни яшира олмайман», — дея қўшиб қўйди у.

Пенс аввалроқ Fox News телеканалига берган интервьюсида Пхеньян ядро қуролидан воз кечмаса, КХДРда Ливияда содир бўлиб, Қаддафий режимининг қулашига олиб келган воқеаларга ўхшаш ҳолат юз беришини айтган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар