Италиянинг Турин провинциясида поезднинг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
ANSA агентлигига кўра, Туриндан Ивреага йўл олган поезд темир йўлда турган фурага бориб урилди. Тўқнашув туфайли таркиб издан чиқиб кетди.
Ҳодисада икки киши, жумладан, машинист ҳалок бўлди. Жабрланганлардан бири оғир ҳолатда эканлиги билдирилмоқда.
Фалокат сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)