Бугунги кунда йилига 100 минг тонна гилосни хорижга экспорт қилаётган Ўзбекистон ушбу мевани экспорт қилиш ҳажми бўйича жаҳонда 5-ўринда бормоқда, деб хабар беради «Ўзбекозиқовқатхолдинг» АЖ матбуот хизмати.
«Ўзагроэкспорт» АЖ мутахассислари бир неча ой мобайнида гилос экспорт қилувчи мамлакатлардаги нархларни чуқур ўрганди, Ўзбекистондаги йирик гилос экспорти билан шуғулланувчи компаниялар билан музокаралар олиб борди.
Ушбу тадбирлар натижасида томонлар жорий йилда экспорт учун мўлжалланган гилоснинг бир килограмми 4 доллар баҳоланиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилди.
Гилос Uzagro бренди остида экспортга йўналтирилади.
Изоҳ (0)