Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Таййиб Эрдўған Бухорога ташрифи аввалида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Зиёрат давомида Қуръон тиловат қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбек ва турк халқларининг дини, маънавий қадриятлари бир. Ўзбекистонда яшаган авлиё ва алломалар Туркияда ҳам эъзозланади. Баҳоуддин Нақшбанд ана шундай сиймолардан биридир.
Олий мартабали меҳмонга унинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси, «Кўнглинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин» деган ғоянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Мустақиллик йилларида бу маскан ўзбек халқи ва хорижий сайёҳлар кўп келадиган зиёратгоҳга айланди.
Туркия президенти Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, ўзбек халқи тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади.
Зиёрат туркиялик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Изоҳ (0)