Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга қаратилган «Энг яхши ҳуқуқий тарғибот лойиҳаси» танловини йўлга қўймоқда, деб хабар беради вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» канали.
«Танловда барча иштирок этиши мумкин. Ғолибнинг лойиҳаси Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш ишларига татбиқ этилади», — дейилади хабарда.
Муаллифга Адлия вазирлигининг рағбатлантирувчи совғалари тақдим этилади.
Танлов иштирокчилари «Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини қандай ошириш лозим?», «Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини қай тарзда юксалтириш мумкин?», «Ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий шакллари қандай бўлиши лозим» каби саволларга жавобларни механизм шаклида тасвирлаб бериши лозим.
Тайёрланган лойиҳаларни «Ҳуқуқий тарғибот лойиҳаси» деб кўрсатилган ҳолда targibot@minjust.gov.uz электрон почта манзилига жорий йилнинг 15 май кунига қадар юбориш сўралади.
Изоҳ (0)