Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳонда самолёт ишлаб чиқарувчи давлатлар унча кўп эмас. Ўзбекистон улардан бири эди. Аммо 2012 йили Чкалов номидаги бирлашма ёпилиб, темир йўлчиларга топширилди, номи эса Тошкент механика заводи деб ўзгартирилди. Ўша йили завод фасадидан «ТAПОиЧ» ёзуви ва Ил-76 самолёти макети олиб ташланди.

Фото: Citizen

Фото: Citizen

Лекин шу пайтга қадар республика бўйлаб камёб техника намуналари сочилиб кетибди. Улар орасида шу ерда ишлаб чиқарилганлари ҳам, турли сабабларга кўра мамлакатга олиб кирилганлари ҳам бор. Улар секинлик билан очиқ осмон остида занг босиб, темир-терсакка топширилмоқда.

Citizen нашри беш йилдан буён ушбу техникани бир том остида бирлаштиришга ва самолётлар музейини ташкил этишга уринаётган Аброр Сотимов билан суҳбат қурди.

Халқ мероси

Фото: Citizen

Фото: Citizen

«Бир шаҳарда Як-40 нинг қолдиқлари ётибди. Бу самолёт ҳеч кимга керак эмас, у — бош оғриғи», — дейди Аброр Сотимов, «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг собиқ ходими ва авиатехник. У беш йилдан бери музей ташкил этмоқчи бўлади, аммо ҳаракатлари муваффақиятсиз якунланади.

У кўп иш қилди: имзолар тўплади, мамлакатда мавжуд техника ҳақида маълумот тўплади, ижтимоий тармоқлар орқали одамларни жалб қилди, адвокат ва юристлардан ёрдам олди. Ахборот тўплашга оддий одамлар ҳам, авиацион соҳа мутахассислари ҳам ёрдам берди. Аммо у ҳамиша рад жавобини олиб келди.

«Самолёт турган ҳудуд бир неча маротаба бир ташкилотдан бошқасига ўтган, — сўзида давом этади Сотимов, — ва ҳар бир янги хўжайин уни қаерга йўқотишни билмайди. Охирги хўжайин қурилиш фирмаси бўлди, у ҳудудда прокуратура учун янги бино қуради. Ҳозир улар ҳудудга ёндош коллеж раҳбариятидан самолётни олиб ташлашни талаб қилмоқда.

Фото: Citizen

Фото: Citizen

Бу ҳақда билиб қолиб, туман ҳокимига мурожаат этиб, самолётни музей учун қутқариб қолмоқчи бўлдим. Ҳоким мени тинглади, сўнг қолдиқларни шунчаки бериб юбора олмаслигини айтди. Улар — халқ мулки, халқ эса ҳоким самолётни қаерга йўқотганини сўрайди. Бунга жавобан вазиятни билишимни, самолётни Олмалиқдаги Ан-12 нинг тақдири кутаётганини айтдим — уни қисмларга бўлиб ташлашган эди.

Ҳоким идеология бўйича маъруза ўқиб кетди: гўёки совет даврида ишлаб чиқарилган самолётдан музейда фойдаланиш мумкин эмас экан, ахир келажак авлод СССР кучлироқ бўлган деб ўйлайди. Идеология ҳақида гапириб бергач, у самолёт ҳеч кимга керак эмаслигини рўй-рост айтди. Лекин уни олиб кетмоқчи бўлсам, бу шаҳарга ҳиммат кўрсатишим керак экан. Масалан, болалар майдончаси қуриб бериш ёки 15 та болалар боғчасини таъмирлаб беришим керак экан. Темир-терсак сифатида 18 миллион сўм турадиган самолёт учун ҳоким менга қарийб миллиард сўм турадиган иккита лойиҳа таклиф этди.

Буни қила олмаслигимни айтганимда у самолётни топшириш ҳақида илтимоснома ёзишимни, у жамоат ташкилотларига топширилишини айтди. Яъни масала боши берк кўчага тиқиб қўйилди. Самолётни темир-терсак сифатида сотиб олиш таклифига эса жавоб бермади.

Йўқотилган мерос

Фото: Citizen

Фото: Citizen

Ўзбекистонда авиация соҳаси тарихи 1941 йилдан бошланади — ўшанда Химкидаги Чкалов номли завод зудлик билан фронт ортига, Тошкентга эвакуация қилинган эди. Икки ойдан сўнг у ерда Ли-2 ҳарбий-транспорт самолётлари йиғила бошланди. У 1954 йилгача ишлаб чиқарилди, шу давр ичида 5 мингдан ортиқ самолёт етказилди.

Йил сайин корхона янги моделлар чиқарди, ривожланиб борди. 1960 йилларда у жаҳоннинг энг қудратли авиасоз заводлари ўнлигига кирди. Лекин 1991 йили СССР тарқалиб кетди, бу каби барча авиацион корхоналар ҳам тарқалиб кетди. ТAПОиЧ кўп йиллар аранг тирикчилик қилди, ва ниҳоят 2012 йили тугатилди.

«Чкалов» ўтмишнинг бир бўлагига айланди, лекин ўзидан из қолдирди: Ўзбекистон заминида «темир қушлар» қолдиқларини улкан миқдорда топиш мумкин. Нафақат заводда ишлаб чиқарилган, балки эгасиз ётган бошқа самолётларга ҳам эътибор қаратилса, бундай коллекция туристлар учун жуда қизиқарли бўлиши мумкин. Ҳарбий йўналишдаги тарихий музейларга бўлган талаб ҳамиша юқори бўлган. Асосийси — имконият бериш.

Авиация музейи — реал мавзу. У фуқароларимизга ҳам, чет эллик туристларга ҳам қизиқ бўлади. масалан, Вашингтондаги ҳавода учиш ва астронавтика миллий музейи йилига 7 миллиондан ортиқ одамни қабул қилади. Қиёс учун, жаҳоннинг энг йирик музейларидан бири — Британия музейига ҳам шунча одам келади.

Польша ҳудуд жиҳатдан биздан 100 000 квадрат километрга кичичкроқ, аммо жаҳондаги энг йирик авиация музейларидан бирига эга. У жуда зарур эмас — архитектураси туфайли мамлакатга жуда кўп туристлар келади. Аммо поляклар нафақат музейни рисоладагидек сақлайди, балки мунтазам равишда коллекцияни тўлдириб боради. Натижада охирги йилларда Кбела авиация музейи Польшадаги энг туристлар кўп келадиган объектлардан бирига айланди.

Фото: Citizen

Фото: Citizen

МДҲдан мисол қидирадиган бўлсак, бу Монинодаги Россия ҳарбий-ҳаво кучлари марказий музейидир. Ҳар йили у ерга 150 минг киши ташриф буюради. Албатта, музейлар кучли иқтисодиётга соҳиб мамлакатларда жойлашганини эсдан чиқармаслик керак, улар коллекцияни асраб-авайлашга маблағ ва имкон топа олади. Лекин барибир Ўзбекистонда ноёб экспонатлар бор, улар кўп меҳмонларни қизиқтира олади».

Mеросни йўқ қилувчилар

Давлатда очиқ осмон остида занглаб ётган техникани парвариш қилиш фикри туғилмаган бўлса ҳам, бу фикр жамиятнинг айрим аъзоларида туғилди. Бунга асосан соҳада ишлаган одамлар қизиқди. Аброр Сотимов Виртуал қабулхонага мурожаат этиб, ўз ғоясини тушунтириб берди ва ёрдам сўради. Тасдиқ олинди, мурожаат эса «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га юборилди.

«Очиғини тан оламан, — дейди Сотимов, — бундан хурсанд эмасдим. Чунки олдин мен бу ташкилотга икки марта мурожаат этганман. Биринчи марта хатим йўқолиб кетди. Иккинчи марта бош директор қўлига етиб борди. Ўшанда менга авиакомпания бу лойиҳани амалга ошира олмаслигини, у қизиқ ҳам эмаслигини айтишди. Шу билан мен МАКдан ёрдам олишдан умид уздим».

***

Музейлар туризмнинг асосларидан биридир. Агар архитектура инобатга олинмаса, айнан музейлар туристларни давлатнинг маданияти ва тарихи билан таништиради. Айнан шунинг учун ҳам улар яратилади.

Агар давлат Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг асосий туристик марказига айлантиришни истаса, бундай ғояларни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова