Ўзбекистон шу йилиёқ жиноят ишларини электрон шаклга ўтказиш лойиҳасини амалга оширмоқчи, деб ёзади Sputnik мамлакат Президентининг Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган қарори лойиҳасига таяниб.
Экспертлар 2018 йил 1 декабргача Тошкентнинг Яккасарой ва Миробод туманларида «Электрон жиноий иш» синов лойиҳасини ишга туширишни таклиф қилмоқда.
Унинг доирасида жиноий ишларни электрон шаклда юритиш ҳамда процессуал ҳаракатларни амалга оширишда тергов, прокуратура, жазони ижро этиш ва суд органлари ўртасида ахборот алмашиш имконини берувчи ҳимояланган тизимни жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Синов лойиҳасининг якунлари 2019 йил 1 октябргача ўрганиб чиқилади, уларнинг натижаларига қараб жиноий ва жиноий-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилади.
Экспертлар фикрича, янги тизим нафақат жиноий процессни соддалаштириш ва унинг сифатини ошириш, балки терговчилар, прокурорлар ва судьялар хатоларини камайтириш имконини ҳам беради.
Изоҳ (0)