Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳридаги фожиада ҳалок бўлган фуқароларниг оила аъзоларига хайрия маблағларини етказиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, 27 апрель куни фарғоналик 16 нафар Ақтўбе қурбонлари оилаларига 6 млн 300 минг сўмдан хайрия пули етказилди. Бу ҳақда таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
«Ёдингизда бўлса бундан бир неча ой муқаддам Ақтўбе шаҳрида вафот этган, ватандошларимиз оила аъзолари учун хайрия пули йиғилган эди.
Биринчи босқичда йигилган 330 миллон сўмнинг бир қисмини Наманган вилоятидаги 33 нафар марҳумлар хонадонига етказилган эди.
Куни кеча Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 16 нафар марҳумлар хонадонига 6 300 000 сўмдан йиғилган хайрия пулини Тошлоқ туман имоми, туман ҳокимлиги вакили ва маҳалла раиси бошчилигида топшириб келинди.
Навбатдаги босқичда 3 нафар марҳумнинг хонадонига етказилади.
Хайрияда иштирок этган, ҳисса қўшган ва ўз ёрдамини аямаган барча ватандошларимизга чексиз миннатдорчилигимизни изҳор этиб қоламиз», — деб ёзади Баҳриддин Чустий.
Изоҳ (0)