Ўзбекистонда роппа-роса 4 соат-у 45 дақиқа ишламаган Telegram мессенжери яна ишлай бошлади.
Жаҳон ОАВ лари «Telegram ишламаганлигининг сабаби - Нидерландияда электр токи ўчган»— деб мессенжер мутахассислари изоҳ беришди.
Аввалроқ Ўзбекистонга Telegram ишидаги ҳар бир носозлик таъсир қилаётгани хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни «Роскомнадзор» web.telegram.org ва т.ме манзилларини тақиқланган сайтлар рўйхатига киритди.
16 апрель куни провайдерлар Россия ҳудудида Telegram мессенжерини блокировка қилишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
16 апрелдан 17 апрелга ўтар кечаси Павел Дуровнинг жамоаси Telegram’нинг россиялик фойдаланувчиларига сервисдан VPN ва проксини қўлламасдан фойдаланиш имконини берувчи янгиланишни ишга туширди.
29 апрель куни Telegram мессенжери ёппасига ишламай қолди деб, хабар берган эдик. Мессенжер асосочиси Павел Дуров носозликлар сабабини тушунтирди.
Изоҳ (0)