15 март куни Мадридда кўчада сотувчи бўлиб ишлаган африкаликнинг ўлимидан сўнг оммавий тартибсизликлар бошланди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, эркак кўчада юрак етишмовчилигидан вафот этган. Бироқ гувоҳлар эркакнинг полиция кўчада савдо билан шуғулланувчиларни қувиб ҳайдаганидан сўнг вафот этганини таъкидламоқда.
Маҳаллий аҳоли полицияни қотилликда айблаб, кўчаларга чиқиб норозилик намойиши ўтказмоқда. Улар банк бўлинмаларини вайрон қилиб, полиция машиналарини ёқиб юбормоқда.
Изоҳ (0)