Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон агар Эрон ядро бомбасини ишлаб чиқса, унинг мамлакати ҳам шундай қилишини айтди. Бу ҳақда у Американинг CBS каналига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Саудия Арабистони ҳеч қанақа ядро бомбасига эга бўлишни истамайди, аммо, агар Эрон ядро бомбасини ишлаб чиқса, шубҳасиз, биз ҳам зудлик билан шундай йўл тутамиз», — деди шаҳзода Муҳаммад.
Аввалроқ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўз онасини тутқунликда сақлагани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)